Компания хақида

Жамиятнинг тўлиқ фирма номи:

Ўзбек тилида лотин алифбосида:

тўлиқ номи – «NEFT TA’MINOT» Aksiyadorlik jamiyati;

қисқартирилган номи – «NEFT TA’MINOT» AJ;

Ўзбек тилида кирилл алифбосида:

тўлиқ номи – «NEFT TA’MINOT» Акциядорлик жамияти;

қисқартирилган номи – «NEFT TA’MINOT» АЖ.

Рус тилида:

тўлиқ номи – Акционерное общество «NEFT TA’MINOT»;

қисқартирилган номи – АО «NEFT TA’MINOT».

Жамият ўз фирмасининг номидан фойдаланиш мутлақ ҳуқуқига эгадир.

Жамиятининг жойлашган ери ва почта манзили: Ўзбекистон Республикаси, 100052, Тошкент шаҳри, Мирзо-Улуғбек тумани, Катта Дархон кўчаси, 14-уй.

Электрон почта манзили: ntaminot@inbox.uz.

Жамият фаолиятининг мақсади Ўзбекистон Республикаси ва ундан ташқарида техник йуналишдаги ва ҳалқ эхтиёж молларини ишлаб чиқариш, нефт ва нефт махсулотлари, техник йуналишдаги, ҳамда ҳалқ эхтиёж молларини сотиш йули билан даромад олишдир.

Жамият фаолиятининг соҳаси (асосий йўналишлари)  қуйидагилардан иборат:

  • товарлар ишлаб чиқариш ва уларни сотиш, буюртмаларни (ишларни) бажариш, шунингдек, корхоналар, ташкилотлар ҳамда фуқароларга хизматлар кўрсатиш;
  • ишлаб чиқариш техника йуналишдаги махсулотлар ва ҳалқ эхтиёж моллари, ҳамда нефт махсулотлари, қишлоқ хўжалик махсулотлари, дори-дармонлар, тиббиёт воситалари билан экспорт ва импорт бўйича ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
  • аҳолини нефт махсулотлари билан таъминлаш мақсадида ёқилги куйиш шахобчаларни ташкил қилиш ва чакана нарҳларда сотиш;
  • қимматли қоғозларни сотиб олиш ва сотиш;
  • савдо-харид ва воситачилик фаолиятини амалга ошириш;
  • маркетинг, бошқа хизматлар ва ишларини бажариш;
  • капитал қурилиш таъмирлаш, техник созлаш ва бошқа қурилиш ишларини амалга ошириш;
  • транспорт-экспедитор хизмати кўрсатиш;
  • Жамият мақсадларига жавоб берувчи, қонунчиликка зид кел­майдиган, фаолиятнинг бошқа турларини бажариш.

Махсус рухсатнома (лицензия) олишни талаб қиладиган фаолият турлари қонунчиликда ўрнатилган тартибда лицензия олингандан кейин амалга оширилади.

Устав фонди

 Жамиятнинг Устав фонди акциядорлар олган Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади ҳамда Жамиятнинг Устав фонди Жамият мол-мулкининг Жамият кредиторлари манфаатларини кафолатлайдиган энг кам миқдорини белгилайди.

Жамият Устав фонди 588 392 000  (беш юз саксон саккиз миллион уч юз туқсон икки минг) сўмни ташкил қилади ҳамда номинал қиймати 4000 (тўрт минг) сўм бўлган 147098 (бир юз қирқ етти минг туқсон саккиз) дона оддий акциядорлар олган акцияларга (жойлаштирилган акцияларга) бўлинган.

Жамият акциялари қуйидагича тартибда таксимланди:

«O’ZNEFTMAHSULOT» АКнинг улуши147 072 000 (бир юз қирқ етти миллион етмиш икки минг) сўмлик, жами 36768 (уттиз олти минг етти юз олтмиш саккиз) дона оддий акциялар ажратилган бўлиб, Жамият Устав фондининг 25 (йигирма беш) фоизини ташкил килади;

Жисмоний ва бошқа юридик шахслар бўлган акциядорлар улуши441 320 000 (тўрт юз қирқ бир миллион уч юз йигирма минг) сўмлик, жами 110 330 (бир юз ўн минг уч юз уттиз) дона оддий акциялар ажратилган бўлиб, Жамият Устав фондининг 75 (етмиш беш) фоизини ташкил килади.