Самарқандда Ислом Каримов ҳайкали очилди Шавкат Мирзиёев Самарқандда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкалининг очилишида иштирок этди.

Фото: Алишер Исроилов / УзА

2 сентябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи ПрезидентиИслом Каримовнинг ҳайкали очилди. Тадбирда иштирок этиш учун Самарқандга мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев ташриф буюрди, хабар берди ЎзА.

Давлат раҳбари дастлаб Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди.

Биринчи Президентга ҳайкал Регистон майдони ёнидаги хиёбонда, Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадон яқинида ўрнатилган. Ҳайкални Шавкат Мирзиёев ва Татьяна Каримова очди. Улар ҳайкал пойига гул қўйиб, Ислом Каримовнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Ўзбекистон Давлат мадҳияси янгради.

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов туғилиб ўсган хонадонга ҳам ташриф буюрди. Қуръон тиловат қилиниб, элга эҳсон дастурхони ёзилди.

31 август куни Биринчи Президентнинг ҳайкали Тошкентда очилган эди.