Ўзбекистон ва Туркманистон Каспийдаги конларни биргаликда ўзлаштиришни мўлжалламоқда

http://unm.uz/images/banner_1160_90_ru.jpg

«Ўзбекнефтгаз» ва «Туркменнебит» Каспийдаги конларни ўзлаштиришда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандумни имзолади. «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва «Туркменнебит» Давлат концерни ўзаро тушуниш тўғрисидаги меморандумни имзолади. Маросим шанба куни Туркманбошидаги «Аваза» конгресс-марказида Ўзбекистон ва Туркманистон президентларининг музокаралари якуни бўйича бўлиб ўтди.

«Газета.uz”нинг Ўзбекистон Президенти девонидаги ахборот манбасининг хабар қилишича, ҳужжатда Каспийнинг Туркманистон шельефидаги конларда биргаликда разведка ва конни ўзлаштириш ишларини олиб бориш бўйича ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишни кўзда тутади.

Томонлар маҳсулотларни тақсимлаш тўғрисидаги келишув шартларида углеводород хом ашёсини қазиб олишни мўлжалламоқда. Режалаштирилаётган ҳамкорлик икки мамлакат нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш имкониятларини оширишга хизмат қилади.